Ўзбекистонда кучли довул кузатилмоқда
октябр 18, 2017 13:11 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида об-ҳаво кескин ўзгарди. Хусусан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол бошланди. Кун охирига келиб пойтахт Тошкентга ҳам чанг-тўзон кириб келди.
Кун.ўз сайтининг хабар беришича, кучли довул вақтида ўнлаб дарахтлар қулади, баъзи жойларда синган ёғочлар автомобиллар устига босиб қолган.
Шундан сўнг ёмғир қуя бошлади ва ҳаво совиди.
Ижтимоий тармоқларда табиий офат оқибатлари тасвирлари тарқалган.
Бухорода эса кучли шамол бино томини учиришини тасвирга олишди.
Ёрлиқ