Ўзбекистон-Америка муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди
(last modified Sat, 21 Oct 2017 10:26:30 GMT )
октябр 21, 2017 15:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Америка
    Ўзбекистон-Америка

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари бўйича Қўмитаси раиси Алишер Курманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси стафферлар - АҚШ Сенати ва Вакиллар Палатаси ижро аппаратлари, шунингдек, АҚШ Конгрессининг тегишли муҳим қўмиталари масъул ходимлари билан учрашув ўтказди.

Кун. ўз сайтининг хабар беришича,томонлар Ўзбекистон-Америка муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишган.

АҚШ томонига Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши жараёни ва иқтисодиёт ҳамда саноат ривожи соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидландики, Ўзбекистонда 14 та эркин иқтисодий зона яратилди, у ерда 469 миллион долларлик 62 лойиҳа амалга оширилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сентябрь ойида амалга оширган ташрифи якунлари, Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган бизнес-форум доирасида етакчи хорижий компаниялар билан эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.