Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади
(last modified Sat, 21 Oct 2017 12:10:13 GMT )
октябр 21, 2017 17:10 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади
    Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида 26 октябрь куни Истанбулда Ўзбекистон—Туркия бизнес-форуми ўтказилиши кўзда тутилган.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари ташриф билан Туркияда бўлади. Туркия иқтисодиёт вазирлиги ахборотига кўра, ташриф Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига кўра амалга оширилади.

Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида 26 октябрь куни Истанбулда Ўзбекистон—Туркия бизнес-форуми ўтказилиши кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга сафар қилиши 2017 йил августида маълум бўлган эди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мазкур ташриф икки мамлакат ўртасидаги «бугунги кундаги муносабатларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этишига» ишонч билдирган эди.

 

Ёрлиқ