Ўзбекистон ва Канада Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади
октябр 29, 2017 19:34 Asia/Tashkent
30-31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Канада Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Кун.ўз сайтига кўра,ушбу тадбирда иштирок этиш учун Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Қутб олди минтақаси, Шарқий Европа ва Евроосиё масалалари бўйича Бюроси бош директори Элисон ЛеКлаир бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастурига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш киритилган.
Ёрлиқ