Ўзбекистон Афғонистондан Эронга темир йўли барпо этади
(last modified Tue, 31 Oct 2017 05:57:42 GMT )
октябр 31, 2017 10:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистондан Эронга темир йўли барпо этади
    Ўзбекистон Афғонистондан Эронга темир йўли барпо этади

Лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон ва Хитой ўртасидаги маҳсулот айирбошлашни кучайтиради

Ўзбекистон ва Афғонистон қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирмоқда. Бу Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилади. 

Маълумки, Афғонистон давлат раҳбари ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи буюриши ҳақида аввал хабар берилган эди. 

Афғонистон Савдо-саноат палатаси расмий вакили Саям Пасарлайнинг айтишича, мазкур ташриф чоғида Ўзбекистон ва Афғонистон 16 та англашув меморандумини имзолайди. 

Бу ҳужжатлар орасида Мозори Шарифдан Ҳиротга ва Мозори Шарифдан Қундузга чўзиладиган темир йўлини қуриш бўйича меморандум ҳам бор. Ушбу лойиҳа Афғонистоннинг 4 минтақасидан ўтади. 

Ўзбекистон эса бу лойиҳадан манфаатдордир, деб ёзади нашр. Афғонистон темир йўл маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Абдулборий Сиддиқийнинг қайд этишича, лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг бевосита Эрон портларига чиқиш имконини беради. 

Лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон ва Хитой ўртасидаги маҳсулот айирбошлашни кучайтиради. 

Имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги транзит ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасидаги муаммоларни ҳал этишга туртки беради.