Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди Ўзбекистон
(last modified Wed, 01 Nov 2017 13:37:24 GMT )
ноябр 01, 2017 18:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди Ўзбекистон
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди Ўзбекистон

Бугунги кунда, Ўзбекистонда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси кўмагида миллий ва минтақавий даражадаги дастурлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари 2016-2019 йилларда Афғонистон ва қўшни давлатлар учун минтақавий дастурда, ҳамда Марказий Осиё давлатлари учун 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастурда иштирок этмоқда

2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Юрий Федотов бошчилигидаги БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси делегация Тошкент шаҳрига икки томонлама музокалар олиб бориш ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг «Терроризмга қарши кураш – чегарасиз ҳамкорлик» мавзуидаги 5-илмий-амалий конференциясида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрди.

Бўлиб ўтган суҳбатда БМТ ва унинг ихтисослаштирилган институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Ўзбекистоннинг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан муносабатларининг мустаҳкамлаш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли кўриниш ва шаклардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар ўзаро манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Мамлакатда 2016-2020 йилларда Наркотик моддаларни суистеъмол қилиш ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб амалга татбиқ этилмоқда. Дастурда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишини тартибга солиш ва наркологик ёрдам кўрсатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, норкологик хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техник захирасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Суҳбатда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси бошлиғи Ашита Миттал иштирок этди.