Ўзбекистон прокуратура органларининг янги тузилмалари тасдиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2527
Ўзбекистон прокуратура органларининг янги тузилмалари тасдиқланди
(last modified 2018-08-22T17:47:16+00:00 )
август 16, 2016 11:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон прокуратура органларининг янги тузилмалари тасдиқланди

Ўзбекистон прокуратура органларининг янги тузилмалари тасдиқланди

Президентнинг 8 августдаги фармони билан Бош прокуратура, Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш департаменти, Ҳарбий прокуратура ва Ҳарбий прокуратура аппаратининг янгиланган ташкилий ва штат тузилмалари тасдиқланди, деб ёзади Norma.

Прокуратура органлари (Ҳарбий прокуратурадан ташқари) бошқарув персоналининг умумий сони 3937 кишигача (бунгача 4 754), жумладан Департаментники 1076 кишигача (бунгача 1193) қисқартирилди.

Бош прокуратура тузилмасида янги — Бош прокурор ёрдамчиси лавозими пайдо бўлди, шунингдек, иккита янги бўлинма шакллантирилди.

Солиқ қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат бўйича бўлим тугатилди.