Абдулла Арипов Германияга ташриф буюради
(last modified Tue, 14 Nov 2017 06:02:18 GMT )
ноябр 14, 2017 11:02 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Германияга ташриф буюради
    Абдулла Арипов Германияга ташриф буюради

Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери бош вазири Ҳорст Зееҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда

2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, KfV Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида ва ташриф якунига кўра, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ёрлиқ