Абдулазиз Комилов Туркманистонга сафар уюштиради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26573-Абдулазиз_Комилов_Туркманистонга_сафар_уюштиради
Шу куннинг ўзида Ашхободда Марказий Осиёнинг 5 та давлати ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади
(last modified 2018-08-22T13:23:13+00:00 )
декабр 10, 2017 07:33 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Туркманистонга сафар уюштиради
    Абдулазиз Комилов Туркманистонга сафар уюштиради

Шу куннинг ўзида Ашхободда Марказий Осиёнинг 5 та давлати ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Туркманистон пойтахти Ашхободга сафар уюштиради.   

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Абдулазиз Комилов 11 декабрда “Дахлсизлик сиёсати ва халқаро муносабатларда превентив дипломатия: Туркманистон тажрибаси ва унинг аҳамияти” ва “БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази: Марказий Осиё билан тинчлик ва минтақанинг фаровонлиги мақсадида 10 йиллик ҳамкорлик” деб номланган халқаро конференцияларида иштирок этади.  

Шу куннинг ўзида Ашхободда Марказий Осиёнинг 5 та давлати ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.