Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўл соҳасида иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга бўлиб ўтаётган расмий ташрифи давомида "Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой " темир йўли қурилиши масаласи ҳам муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Томонлар келишувига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари ушбу йилнинг 25 декабрида "Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой" темир йўли лойиҳасининг муҳокамасига киришишди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатлар орасидаги дастлабки келишувларга кўра, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши 2018 йилда бошланиши режалаштирилган эди.
Хитойдан ва Туркия денгиз портларигача бўлган ҳудудларни бирлаштирувчи ушбу темир йўл — қадимги Буюк Ипак йўлининг замонавий қайта туғилиши бўлиши мумкин. Ушбу улкан лойиҳа барча туташ мамлакатлар учун янги бозорларга чиқишда улкан имкониятлар яратиши муқаррар.
Икки мамлакат президентларининг айтишларича "Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой" темир йўли лойиҳасини қурилиши нафақат минтақа мамлакатларининг манфатларини таъминлайди балки Марказий Осиё республикаларининг транзит потенсиалани ҳам оширишига кумаклашади.
Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия ҳудудлари орқали ўтиб Европа темир йўллари билан боғланиши кутилаётган ушбу темир йўлларнинг қуриш ишлари 20 йилдан бери давом этмоқда.
Бу лойиҳа аввалида Хитой ва Қирғизистон муштарак темир йўл қуришни назарга тутишганди. Кейинроқ яъни 2002 -чи 2003- чи йилларда икки мамлакат экспертлари ва тегишли ташкилотлари томонидан бу йўналишда темир йўл қуриш лойиҳаси кўриб чиқилганди.
Шу билан бирга, ушбу лойиҳаларнинг ҳеч бири амалга оширилмади, чунки энг асоссий муаммо собиқ шўролар иттифоқининг темир йўллари ва релслари кенглигини бошқа мамлакатлардаги темир йўлларидан фарқ қилишида эди.
Аммо эндиликда Ўзбекистон ва минтақадаги бошқа мамлакатлар ўзаро муносабатларини кучайтиришидан ташқари бошқа мамлакталар билан ҳам ҳамкорликларини тобора кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда.
Зеро сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа республикалари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорилкларни янада кенгайиб боиришига шоҳид бўлмоқдамиз.
Шунингдек Тошкентда ўказилган олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилинди.
Тошкентга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бозорларини биргаликда эгаллашни таклиф қилди.
“Биз қўшма корхоналар тузишимиз ва биргаликда ЕОИИ бозорларини излашимиз мумкин”, деб айтган Жээнбеков Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда. Жээнбековнинг айтишича, икки давлат президентлари охирги йил ичида чорак асрдан бери амалга оширилмаган ишларни қилиб юборишган, яъни барча ўзаро саволлар барҳам топди. Жээнбеков Қирғизистон президенти сифатида ушбу юқори даражадаги алоқаларни сақлашни ўз вазифаси деб билади.
“Бугунги музокараларда мен сиз чин юракдан бизнинг халқлар орасида тўсиқлар бўлмаслигини исташингизни англадим. Биз биргаликда бунга эришамиз. Икки ой ичида жуда кўп иш қилинди. Сиз Алмазбек Шаршенович билан ҳамкорлик даражасини стратегик даражага етказдингиз. Биз буни сақлаб қолишимиз керак”, деб айтган Жээнбеков Мирзиёевга юзланиб.
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бу учрашувлар чоғида Ўзбекистонга Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бозорларини биргаликда эгаллашни таклиф қилди.
Биз қўшма корхоналар тузишимиз ва биргаликда ЕОИИ бозорларини излашимиз мумкин”, деб айтган Жээнбеков Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.