Кучли туман туфайли Тошкент аэропортидаги бир қатор рейслар кечиктирилди
(last modified Sat, 16 Dec 2017 08:06:40 GMT )
декабр 16, 2017 13:06 Asia/Tashkent
  • Кучли туман туфайли
    Кучли туман туфайли

15-декбар, жума куни кечаси Тошкентда кузатилган кучли туман пойтахт аэропортининг бир қатор рейсларини ушланиб қолишига олиб келди, деб хабар берди «Газета.uz».

Дарё.уз сайтига кўра,кўриш узоқлигининг пастлиги сабаб — тахминан 50 метр, аэропортдаги онлайн-таблонинг соат 8:30 даги маълумотига кўра, Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Олмаота (HY 764), Урумчи (HY 508), Москва (HY 602), Истанбул (HY 274), Санкт-Петербург (HY 632), Рига (HY 104) рейсларининг келиши кечикди. Шунингдек, Москва (HY 603), Бангкок (HY 533), Деҳли (HY 425) томон учадиган рейслар парвози ҳам бироз ушланиб турибди.

Маҳаллий йўналишлар бўйича Фарғона (HY 86), Навоий (HY 24 ва HY 38), Урганч (HY 56) рейсларининг келиши ва Урганч ( HY 51), Қарши (HY 79), Бухоро (HY 21) рейсларининг учиб кетиши вақтинча тўхтатилган.

Хорижий авиакомпанияларнинг рейслари ва жадвали бузилган. Халқаро рейслар орқали келувчиларнинг бир қисми хорижий аэродромларга йўналтирилган, хусусан, Москвадан келадиган «Аэрофлот» (СУ 1870) — Бишкекка, Москвадан келадиган «Ўзбекистон ҳаво йўллари (HY 602) — Наманганга, Истанбулдаги (HY 274) — Навоийга, Санкт-Петербургдан келадиган (HY 632) — Наманганга, Ригадан келувчи (HY 104) рейс эса — Бухорога.

Ёрлиқ