Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
(last modified Tue, 19 Dec 2017 08:21:26 GMT )
декабр 19, 2017 13:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Сенат томонидан тасдиқланиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Ғаниевич Фозилов лавозимидан озод этилди. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган мутасадди вакилнинг айтишича, Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Сенат томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XIII ялпи мажлиси кун тартибига ушбу масала киритилган.

Ғайрат Фозилов 1996 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. У 2015 йилдан буён Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келган. Ундан аввал, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги миссияси маслаҳатчиси, 2010-2012 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси бўлим бошлиғи сифатида хизмат қилган.

Ёрлиқ