Ӯзбекистон Афғонистоннинг толиблар билан сулҳ тузиш тамойилини қӯллаб қувватлайди.
(last modified Fri, 12 Jan 2018 14:45:30 GMT )
Январ 12, 2018 19:45 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон Афғонистоннинг толиблар билан сулҳ тузиш тамойилини қӯллаб қувватлайди.

Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили мамлакати Афғонистон ҳукуматининг толиблар билан сулҳ музокаралари олиб бориш тамойилини  қӯллаб-қувватлашини эълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабарига кӯра Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили Исматулло Эргашов толибон гуруҳини жангдан қӯл тортиб, Афғонистон давлати билан сулҳ тузиш учун музокаралар столига ӯтиришларини сӯради.

Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили  бу баёнотини Мазори Шариф шаҳрида Балх вилояти йӯловчи ташиш ширкатига Ӯзбекистон томонидан ҳадя қилинган 25 та автобусни топширишга бағишланган маросимда баён қилди.

Бундан олдин Ӯзбекистон  ӯз чегаралари ортида ИШИД террорчилик гуруҳининг фаоллашаётганидан хавотир билдирган эди. Аммо Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши ӯз баёнотида ҳеч қандай террорчилик гуруҳига Ӯзбекистон чегараларини бузиб киришга йӯл қӯймаслигини изҳор қилди.

 

Ёрлиқ