Ўзбекистон доимий аҳолиси сони маълум қилинди
(last modified Mon, 15 Jan 2018 14:17:17 GMT )
Январ 15, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон доимий аҳолиси сони маълум қилинди
    Ўзбекистон доимий аҳолиси сони маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 32 миллион 650 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилда 533 минг кишига ёки 1,7 фоизга ўсган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 миллион 530 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 120 минг кишини (49,4%) ташкил этди. Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3 миллион 710 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3 миллион 620 минг кишини (11,1%), Қашқадарё вилоятида 3 миллион 14 минг кишини (9,6%), Андижон вилоятида 3 миллион кишини (9,2%) ташкил этди.

2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 306,0 мингта никоҳ қайд этилди.

2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 31,9 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди.

2017 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 157,1 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 177,7 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 20,6 минг киши бўлиб, 2016 йилга нисбатан 5,6 минг кишига камайган.