Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро хавфсизлик ва манфаатлар асосида ҳамкорлик қилмоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги айрим ихтилофлар шўролар иттифоқидан қолган меросидир. Бу икки мамлакат ўртасидаги айрим ихтилофлар ва чегара масаласидаги муаммолар икки мамлакатни мустақилликка эриша олгани билан яна авж олганди.
Икки республика ўртассида сув манбалари ва чегара масаласидаги ихтилофлар олдинги йилларга бориб тақалади.
Бир неча йил олдин ҳам ушбу муаммолар ва масалалар икки республика ўртасидаги рақобатга айланиб ўзаро алоқалар ва ҳамкорликларга ҳам соя солганди.
Аммо Ислом Кармиов ҳукуматидан кейин икки мамлакатни ўзара алоқаларини яхшилашга қилаётган саъй- ҳаракатлари хусусан Тошкент давлатини икки республика ўртасидаги ихтилофларга ечим топишга ташлаётган одимлари ҳар икки республика ўртасидаги алоқаларни оддийлашиши ва яхшиланишига замин яратмоқда.
Ўтмишда эса чегара масалалари, Марказий Осиёдаги сув манбалари икки республикада яшайдиган ўзбек- тожик хақлининг маданий муамаолари икки республиканинг минтақавий ҳамжиҳатлиги, ҳамкорлиги ва ё ўзаро шериклиги йўлига тўсиқ яратиб келган масалалардан бўлган.
Ҳар ҳолда бугунги кунда ҳар икки давлатнинг ўзаро муносабатларни тартибга солиш ва яхшилашга қилаётган ҳаракатлари, икки халқ учун энг муҳим сиёсий, экологик ва иқтисодий мавзулардандир.
Бу орада Ўзбекистонда янги ҳукуматни иш устига келиши хусусан бу мамлактада Шавкат Мирзиёевни президент бўлгани билан икки давлат ўртасида алоқалар ва ҳамкорликлар ижобий томон ўзгара бошлади.
Экспертларга кўра Шўролар иттофиқини парчаланишидан кейин икки мамлакат ўртасидаги алоқалар шу даражада яхшилангани йўқ эди.
Ўзбекистон президенти ҳар икки мамлакат ўртасидаги алоқалар, тегишли муаммоларга эътибор бериб Душанбе давлати билан алоқаларни яхшилашга ва ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришга юз келтирган.
Ўзбекистон давлати масъулларини Тожикистонга қилган сафарлари ҳам икки мамлаката ўртасидаги кескинликларни камайтириш ва яхши қўшничилик алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилганлигига шоҳид бўлиш мумкин.
Ўзбекистон давлат масъуллари минтақавий бирлик ва яхшиқўшничилик ҳамда минтақа мамлакталари билан сиёсий алоқаларни яхшилаш нафақат тинчлик ва хавфсизликнинг кафилидир, балки ташқи ва ички экстремистик гуруҳларга қарши краш учун жуда муҳим эканлиги шунингдек Марказий Осиёга қарши халқаро терроризм таҳдидлари ва ҳужумларини олдини олишга олиб келишини яхши биладилар.
Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яхшиланиши ва ижобий томон ўзгаришини ҳар икки давлат масъулларининг сафарлари айниқса Ўзбекистон бош вазирини Душанбега қилган сафарида яққол мушоҳада этиш мумкин.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 10 январь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бошланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссияларининг мажлисларида иштирок этди. Тожикистон делегациясига музокараларда мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлик қилди. Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазири раҳбарлигидаги делегациялар савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва чегаралар делимитацияси масалаларини муҳокама этди. Ҳукуматлараро комиссияларнинг йиғилишлари Душанбедаги «Коҳи Наврўз» саройида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Ўзбекистон делегациясидан, ҳукуматнинг иқтисодий блоки баъзи аъзоларидан ташқари, шунингдек Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва чегара қўшинлари вакиллари ҳам жой олган. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистон расмийлари билан учрашувлари ва музокаралари чоғида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега баҳор ойлари бошида кутилаётган биринчи расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Душанбега расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Ўтказилган ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди. Бундай учрашувларнинг ўтказилиши икки дўст ва қардош мамлакатларнинг ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланиши йўлида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун таърифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди.
АП» мухбири Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида икки республика ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари» тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши, унга кўра, икки мамлакат фуқаролари визасиз иккинчи мамлакат ҳудудида бўлишига рухсат берилиши кўзда тутилган.
Манбанинг сўзларига кўра, томонлар яқин вақтлар ичида йўловчи поездлар ва автобуслар қатновини йўлга қўйишни, шунингдек, ўзаро чегара ҳудудида янги назорат-ўтказув пунктлари очишни режалаштирган.
Томонлар Фарҳод ГЭС масаласида ҳам келишувга эришган. Ушбу иншоот жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди деб тан олинади, объект эса Ўзбекистон мулки ҳисобланади. Объектни тожик томони қўриқлайди, унга техник хизматлар Ўзбекистон томонидан кўрсатилади.
Барча келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳорида Душанбега қиладиган давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда.
Шу ҳолда Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали темир йўл юклари олиб ўтилиши учун Тожикистонга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирма тақдим қилди.
Тожикистон транспорт вазирлиги сайтида маълум қилинишича, Ўзбекистон томони бу ҳақда тожик ҳамкасбларини телефонограмма билан хабардор қилган.
Келес-Қудуқли, Хўжадавлат-Қудуқли йўналишлари бўйича юкларни ташишга 40 фоиз чегирма берилади.
Қорақалпоғистон-Қудуқли йўналиши бўйича нефть маҳсулотларини ташиш учун чегирма 30 фоизни, қолган маҳсулотларга эса 50 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистон аввал ҳам Тожикистонга темир йўл юклари транзити учун анчагина чегирма берган. 2017 йил августда Ўзбекистон Тожикистонга 40 фоизлик чегирма тақдим қилганди.
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида бир нечта давлатлараро темир йўл чегара ўтиш жойлари мавжуд. Бу ўтиш жойлари Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган.