Грузия парламентининг раиси Иракли Кобахидзе Ўзбекистонга сафар қилди
(last modified Tue, 23 Jan 2018 08:18:49 GMT )
Январ 23, 2018 13:18 Asia/Tashkent

Грузия парламентининг раиси Иракли Кобахидзе сиёсий делегация билан Ўзбекистонга расмий сафар қилди.

Иракли Кобахидзе бу сафар доирасида Ўзбекистоннинг сиёсий расмийлари билан учрашди ва икки мамлакат ўртасидаги муносибатларни кенгайтириш ҳақида фикр алмашди. Грузия сиёсий делегациясининг Ўзбекистонга қилган сафарини дунёнинг ҳозирги тизимида икки мамлакатнинг ўхшаш жиҳатларига қараб таҳлил этиш лозим. Ҳақиқатан ҳам ҳар иккала мамлакат Совет Иттифоқи республикаларидан ўз истиқлолини қўлга киритган мамлакатлар жумласидан ҳисобланадиким, милодий 1991 йилда дунё арсасига қадам қуйди. Истиқлолни қўлга киритгандан кейин икки мамлакатнинг раҳбарлари Ғарб мамлакатлари билан бирга бўлиш учун сайъ-ҳаракат қилди. Айни ҳолда Грузия ва Ўзбекистон милодий 1994 йилда Нато ташкилотининг тинчлик ҳамкорлик лойиҳасига иштирок этиш дастурида  бу ҳарбий ташкилот билан ҳамкорлик қилишади. Грузия икки ўнйиллик давомида Нато ҳарбий ташкилоти билан ўз ҳарбий алоқаларини кўзга ташланадиган даражада мустаҳкамлаганига қарамай Ўзбекистон ушбу ҳарбий ташкилот билан ўз ҳамкорликларини уша аввалги даражада сақлаб қолган. Бу ишнинг сабаби аниқ. Ўтган бир ўнлик давомида Ўзбекистонда консерватор марҳум президент Ислом Каримовнинг раҳбарлик қилиши ва Грузияда қудрат бошига келган либерал ва жанжалли ёш президент Михаил Саакашвили Ғарб мамлакатлари ва ғарбий ташкилотлар мажмўаси билан ўз алоқасини кўзга ташланадиган даражада мустаҳкамлашга муяссар бўлди.   

Ҳар ҳолда мутахассисларнинг аксариятлари Грузия сиёсий делегациясининг Ўзбекистонга қилган сафарини икки мамлакат ва минтақа давлатлари учун ўта муҳим деб баҳолашмоқда. Шуни зикр этиш жоизким, Ўзбекистон республикаси Марказий Осиё минтақасида ўзига хос ва муҳим стратегик мавқега эгадир. Шу сабабдан Россия ва Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати билан ўз алоқасини мустаҳкамлаш ва уни сақлаш учун ўзидаги бор куч-қудратини сарфламоқда. Бу йўналишда жаҳон ва минтақадаги қудратли давлатлар ҳам Тошканд давлати раҳбарларининг розийлигини жалб этиш мақсадида фаолият олиб боришни ўз ишчи дастурига киритишмоқда. Эҳтимол шу сабабдан бўлса керакким, Америка ва Европа Иттифоқида ушбу мамлакат билан иттифоқчи бўлган давлатларнинг айримлари билан Ўзбекистоннинг ҳамкорликлари қанчаки давом этса, шу мизонда Россия Ўзбекистон билан ўз алоқасини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда. Шу масалага тегишли бўлган масала шундан иборатким, Ўзбекистоннинг Россия билан олиб бораётган кенг кўламдаги иқтисодий ҳамкорликларига қарамай Америка ҳам ҳалигача Ўзбекистон билан ўз алоқаларини кучайтириш ва муносибатларини мустаҳкамлашни давом этмоқда.      

Ўзбекистон раҳбарлари истиқлолни қўлга киритганлари замонидан бошлаб Украина, Грузия ва бироз Қирғизистонда Ғарб дунёси манфаатида бўлган рангли Инқилобларнинг юзага келиши замонигача Россия ва Америка билан бир вақтнинг ўзида турли даражада ўз муносибат ва алоқаларини сақлашга ҳаракат қилишди, аммо кўпинча Ғарб томон мойиллик зоҳир этишарди. Украина ва Грузияда рангли инқилобларнинг юзага келиши ва Ўзбекистонда Андижон ҳодисасидан кейин ушбу ўлка раҳбарлари Россия билан ўз алоқаларини мустаҳкамлашни ўз ишчи дастурларига қарор беришди ва Россия билан “Стратегик ҳамкорлик шартномалари”-ни имзолашди. Шунингдек Ўзбекистон милодий 2005 йилда яна бир маротаба коллектив хавфсизлик шартномасига қўшилди. Ҳар ҳолда Грузия сиёсий делегациясининг Ўзбекистонга сафар қилиши Каспий денгизининг икки томонида жойлашган иккита ушбу муҳим мамлакатнинг ўзаро муносибатларини мустаҳкамлаш жиҳатида катта ва муҳим рол уйнаши кўтилмоқда.      

Музокараларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва транспорт-логистика, транзит йўлакларини шакллантириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди. 

Делегация вакилларига президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мамлакатда иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллик билан олиб борилаётгани йирик инфратузилма объектлари ва корхоналар барпо этиш жараёнига чет эл инвестицияларини мақсадли йўналтириш имконини бераётгани таъкидланди. Инвестиция дастурларини иқтисодий, молиявий ва технологик асосланган ҳолда ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

И.Кобахидзе Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатни ривожлантиришда янги саҳифа очилганини алоҳида қайд этди. Шунингдек у Грузиянинг ривожланаётган иқтисодиёти, хусусан, туризм, фармацевтика, озиқ-овқат саноатидаги ижобий тенденциялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон беришини таъкидлади.