Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
(last modified Mon, 29 Jan 2018 07:25:46 GMT )
Январ 29, 2018 12:25 Asia/Tashkent

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик касбдоши Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида, иккитомонлама муносабатлар ва алақалар масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Мулоқотда икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. 

2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига амалга оширилган олий даражадаги ташриф ҳамда икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашув ва фикр алмашувлари сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани, алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли савдо-иқтисодиёт, инвестиция, молия ва транспорт-коммуникация соҳаларида салмоқли натижаларга эришилди.

Телен орқали суҳбатида Мирзиёев ва Путин  икки давлат алоқаларини кенгайтириш мақсадида лойиҳалар в режаларни ижро этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиршни таъкидлаб ўтдилар.

 Тошкент ва Москва раҳбарларининг  телефон орқали суҳбатида ўтган йилдаги ўзаро  савдо- иқтисодий, тижорат,  сармоя киритиш, юк ташиш соҳасидаги  ҳамкорликларига ишора қилиб,  жорий йилда ҳам иккитомонлама иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш зарурлиги баён этилди.

Экспертларга кўра, 2004 чи йилда ҳам Россия ва Ўзекистоннинг уша вақтдаги раҳбарини айни шу мақсад учун яъни ўзаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида  " Старетигек қўшма ҳамкорилк" битимини имзолашганди.

Айтиш керакки Ўзбекистон давлатини Россия билан ҳамкорликларини  ҳар икки мамлакат раҳбарлари , Марказий Осиё республиклари ҳамда икки мамлакат халқи учун катта аҳамиятга эгадир.

Ўзбек ишчи муҳожирларини Россияга бориши ҳамда  Россия давлатини  Марказий Осиё республикалари хусусан Ўзбекистонга кўрсатаётган, технология, таълим, ҳамда иқтисодий ҳимоятлари барчаси бу мамлакатларини Россияга қарам бўлганлигидан далолат бермоқда.

Ҳақиқат шудирки,  1991 чи йилда  шўролар иттифоқини парчаланишидан кейин, Марказий Осиё хусусан Ўзбекистоннинг молиявий, иқтисодий, сиёсий , таълим ва ҳатто маданий қарамлиги яққол назарга ташланаётгани айтилади.

 Россиянинг илмлар академсияи институтидаги  шўролар иттифоқидан кейин ташкил этилган мустақил давлатлар бўйича марказининг раиси Елена Кузьмина бу борада қуйидагича фикр билдиради: сентябрь ойида  қўшма стратегик ҳамкорликлар келишув битими имзоланди. Мазкур битимда  Ўзбекистоннинг табиий гази экспортини ошириш назарга тутилганди. Аммо ҳозирча Ўзбекистонда табиий газнинг янги конларини ишлаб чиқариш бошлангани йўқ.

Шу сабабдан Ўзбекистон давлати Россия ва Хитой билан имзолаган шартномаларини амалга ошира олмаётир.

 Экпертларга кўра,собиқ шўролар иттифоқи республикалари ўртасида Ўзбекистон Россия давлати учун катта аҳамиятга эгадир.

Марказий Осиёда таъсирини ўтказиш ва нуфуз топиш учун рақобатлар майдонида Россия илгаригидек Ўзекистоннинг асосий ва муҳим шеригидир.

Россия илмлар академияси қошидаги шарқшунослик институти доктори Ирина Звяглескаянинг айтишича,  Ўзбекистон учун ҳамкорликларида хилмахиллик зарурдир. Ўзбекистон  ўз манфаатларини таъминлаш мақсадида турли мамлакатлар хусусан Россия ва Хитой билан ҳамкорлпикларини оширишга ҳаракат қилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда  Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида энергетика тармоғи, нефть-газ мажмуи, металлургия, машинасозлик, тўқимачилик ва озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари саноати ва бошқа устувор йўналишларда йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошди ва 4,5 миллиард долларга етди. 

Давлат раҳбарлари Ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида самарали шериклик йўлга қўйилганини алоҳида қайд этдилар. 

Туристик ва маданий алмашинувлар кенгаймоқда, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни, келгусидаги турли даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини муҳокама қилдилар. 

Мулоқот сўнгида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки мамлакат манфаатлари йўлида, минтақада тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини қатъий таъкидладилар. 

 

Ёрлиқ