Ўзбекистонда яна ер қимирлади
(last modified Mon, 05 Feb 2018 05:57:34 GMT )
феврал 05, 2018 10:57 Asia/Tashkent
  • ер қимирлади
    ер қимирлади

5 февраль куни 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогнозтик республика мониторинг маркази мутахассислари KUN.UZ’га маълум қилишди.

Уларнинг сўзларига кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 6:56да қайд этилган. Ер силкиниши ўчоғи ўн километрлик ер тубида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳридан 70 километр шимоли-шарқда юз берган. Зилзиланинг сезиларлилик даражаси билинмаган.

Ўз навбатида, Қозоғистон сейсмология тажрибавий-услубий экспедицияси хабарига кўра, 5 февраль куни 4,7 магнитудали зилзила юз берган. 

Қозоғистон сейсмик станциялари тармоғи томонидан маҳаллий вақт билан соат 7:56да (Тошкент вақти билан 6:56) Олмаотадан 576 километр масофада, Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилган.