Қонун устуворлиги рейтинги Ўзбекистон 91-ўринда
(last modified Mon, 05 Feb 2018 08:26:54 GMT )
феврал 05, 2018 13:26 Asia/Tashkent
  • Қонун устуворлиги
    Қонун устуворлиги

World Justice Project халқаро ташкилоти қонун устуворлиги жаҳон рейтингини эълон қилди.

Кун.уз сайтига кўра,унда 113 мамлакат номи келтирилган бўлиб, Ўзбекистон 91-ўринда қайд этилган, бу ўтган йилга қараганда 2 поғона юқори кўрсаткичдир.

Қонун устуворлиги рейтинги йилда бир марта тузилади. Бу йилги рейтингда Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Нидерландия каби мамлакатлар етакчилик қилмоқда. АҚШ 19-ўринда келган. Энг охирги ўринда Венесуэла қайд этилган.

Қозоғистон 113 мамлакат ичидан 64-ўринни, Қирғизистон 82-ўринни, Афғонистон эса 111-ўринни эгаллаган. Рейтингда Тожикистон ва Туркманистон йўқ.