Футзал. Ўзбекистон Японияга ютқазди
(last modified Mon, 05 Feb 2018 12:40:32 GMT )
феврал 05, 2018 17:40 Asia/Tashkent
  • Футзал. Ўзбекистон Японияга ютқазди
    Футзал. Ўзбекистон Японияга ютқазди

Японияга қарши ўйинда мағлуб бўлган Ўзбекистон термаси чорак финалга 2-ўрин билан йўл олди

Футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда гуруҳ ғолиблиги учун майдонга чиққан Ўзбекистон терма жамоасига Япония рақиблик қилди.

Ҳал қилувчи ўйинда Осиёнинг уч карра чемпиони ҳисобланадиган Японияга қарши саф тортган ўзбекистонлик футзалчилар 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Терма жамоа биринчи бўлимда Фарҳод Абдумавлоновнинг голи эвазига олдинга чиқиб олган бўлсада, иккинчи бўлимда бир йўла тўрт марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва бир марта Артур Юнусовнинг голи билан жавоб қайтарди.

Натижада якуний ҳисоб 2:4. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни оладиган бўлди. 

Футзал бўйича Осиё чемпионати 3-тур

Ўзбекистон – Япония 2:4