Ӯзбекистонда ҳалол туризм жорий этилади
"Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон ҳудудида "Ҳалол" стандарти расман қабул қилингани ҳақида хабар тарқатди.
Шу мақсадда Тошкентда "Ўзстандарт" раҳбарлари матбуот анжумани ташкил қилганлар.
Бундан кейин Ўзбекистонда ISO 22000 ва "Ҳалол" стандартлари расман жорий этилади.
Матбуот анжуманида "Ҳалол" туризм аҳамияти ҳақида ҳам гапирилган.
Ҳозир "Ҳалол" туризмнинг йиллик ҳажми 126 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 419 млрд. АҚШ долларга етади, деб кўрилмоқда.
Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 300-330 миллион сайёҳ дунёдаги энг муҳим диний объектларга ташриф буюришади.
"Ўзстандарт" агентлигига кўра, "Ҳалол" стандартининг жорий этилиши ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун сотув бозорларини кенгайтириш ва сайёҳлик соҳасида зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмак беради.