Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров эртага музокаралар ўтказади
-
Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров эртага музокаралар ўтказади
2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
РФ ТИВ хабарида айтилишича, Абдулазиз Комилов 22-23 февраль кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишларнинг бир қисми сифатида амалий ташриф билан Москвада бўлади.
Сергей Лавров ва Абдулазиз Комилов музокаралар давомида халқаро вазият ва рус-ўзбек ташқи сиёсий ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашади. Алоҳида эътибор Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон билан боғлиқ вазиятга қаратилади.
Ташриф чоғида икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланиши режалаштирилмоқда.