Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
(last modified Sun, 25 Feb 2018 07:46:07 GMT )
феврал 25, 2018 12:46 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
    Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ЎзА хабарига кўра, мажлисда икки мамлакатнинг ҳукумат аъзолари, тегишли вазирлик, қўмита раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик янги босқичга чиқаётганини алоҳида таъкидлади.

«Бугунги кунда товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилган саноат кўргазмалари ва бизнес форумлар ўтказилди ва бу ишлар давом этмоқда. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда», — дейилади хабарда.

Мазкур комиссиянинг мажлиси амалий руҳда бўлиб ўтди. Унда кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон — Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари томонидан бир қатор ҳужжатлар тайёрланди.

Учрашув якунлари бўйича қўшма баённома имзоланди.

Ёрлиқ