Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатларида иккитомонлама алоқаларни ҳозирги ва истиқболли ҳолатлари ҳамда минтақа ва халқаро миқёсидаги иккитомонлама ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев Президент Эрдўғанни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган катта эътибори ва саъй-ҳаракатларини ҳамда қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан 2017 йил октябрь ойида Туркия Республикасига амалга оширилган олий даражадаги ташриф доирасидаги самарали учрашув ва музокаралар кўп қиррали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳамда аниқ амалий мазмун бахш этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
Ражаб Тоййиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистон Президенти тимсолида Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий биродар ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.
Мазкур тарихий ташриф якунлари бўйича эришилган аниқ келишув ва имзоланган битимларнинг бажарилиши, жумладан, савдо, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризмва бошқа муҳим соҳалардаги йирик қўшма лойиҳаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш борасида келишиб олинди.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистон Республикасига бўлғуси олий даражадаги ташрифига тайёргарлик кўриш ҳамда муқаддам эришилган келишувларнинг бажарилиши масалалари юзасидан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштириш муҳимлиги эътироф этилди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарлари ўзбек-турк ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.
Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик алоқалари ҳамда анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқладилар.
Ражаб Тоййиб Эрдўған бугун, 26 февралда 64 ёшини қаршилади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки Марказий Осиё Туркия нуқтаи назаридан ўта муҳим иқтисодий имконият ва фурсатлардан ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан минтақа ичкарисидаги буюк ипак йўли, транспорт, энергетика каби лойиҳаларига сармоя киритиш, ҳамда бу минтқада иқтисодий мавқеиятини мустаҳкамлаш Туркия экспортини оширишга замин яратиши мумкин.
Муҳимишуки, Туркия ўтган йиллар ичида экспорт нуқтаи назаридан кўп салбий кўрсаткичларга уша бўлган ва бинобарин янги минтақаларда иқтисодий нуфузини оширишга ҳаракат қилмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айрибошлаш мезони 2016 чи йилда бир миллиард 200 миллион долларга етганди. икки мамлакат ушбу кўрсаткични 2017 чи йилда бир миллиард 400 миллион долларга етказишни режалаштиришганди.
Ўзбекистон қарашидан ҳам бундай ҳатти-ҳаракатлар бу мамлакат ички арсасига сармоя киритиш мезонини топшириши ҳамда кўпроқ ишдйой яратишига кумаклашиши мумкин.
Эндиликда Ўзбекистон ҳудуларида 500 дан ортиқ туркиялик компания ва ширкатлар фаолият этмоқда. Фақат 2017 чи йилда Туркия сармояси билан бу мамлакатда 20 дан ортиқ ширкатлар иш бошлаган.
Эксперт Фотима Ташкомир Ўзбекистон ва Туркия алоқаларига тўхталиб қуйидагича фикр билдиради, Ислом Каримовдан кейин Ўзбекистонда янги ҳукуматни иш бошлагани унча яхши бўлмаган икки мамлакат алоқаларида анча ўзгаришларни вужудга келтирди.
Ушбу ўзгаришлар бошқа томондан Марказий Осиёда янги имкониятларни пайдо бўлиши ҳамда Ўзбекистон қарашидан кўптомонлама иқтисодий ҳамкорликларни кенгайишига замин яратган.
Эндиликда Туркия ва Ўбекистон иккитомонлама иқтисодий ҳамкорликлар ва сармоя киритишни кенгайтиршни ҳар икки мамлакат манфаатида эканлигини таъкидлашмоқда