Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари иштирокида музокаралар ўтказилди
феврал 28, 2018 13:15 Asia/Tashkent
26-27 февраль кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ташаббусига кўра Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув масалалари бўйича идоралари мутахассислари учрашуви бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун сайти хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Амударё бўйи соҳилини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари даражасида тажриба алмашинув ҳамда мунтазам учрашувлар ташкиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув яқин қўшничилик руҳида ва дўстлик ҳамда ҳамкорлик муҳитида бўлиб ўтди, дейилади хабарда.
Ёрлиқ