Ўзбекистон ИИВ Тошкент давлат цирки собиқ бош директорини қидирувга берди
март 03, 2018 13:09 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент давлат цирки собиқ бош директори Баҳром Мажидовни қидирувга берди.
Бу ҳақда ИИВ расмий сайтига таяниб кун.уз сайти хабар қилган.
Қидирув маълумотида айтилишича, 1955 йил 11 декабрь куни туғилган Б.Мажидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 164-моддаси 3-қисмида келтирилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.
Маълумот учун, Баҳром Мажидов узоқ йиллар Ўзбекистон давлат цирки раҳбари бўлган, Ўзбекистон Халқ артисти унвони билан мукофотланган.