Эшак гўшти ошхоналарга тарқатилган (ВИДЕО)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31316-Эшак_гўшти_ошхоналарга_тарқатилган_(ВИДЕО)
"Ўзбекистон 24" телеканали эшак гўштини мол гўшти дея жамоат ошхоналарига тарқатган уч шахс қўлга олингани ҳақидаги кўрсатувни намойиш этди.
(last modified 2018-08-22T13:24:31+00:00 )
март 23, 2018 18:28 Asia/Tashkent

"Ўзбекистон 24" телеканали эшак гўштини мол гўшти дея жамоат ошхоналарига тарқатган уч шахс қўлга олингани ҳақидаги кўрсатувни намойиш этди.

Кўрсатув Ўзбекистон Бош Прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мултимедиа маркази томонидан тайёрланган.

 Ахборот-таҳлил мултимедиа маркази бундан аввал Фарғона вилоятида эшак гўшти ҳақидаги гап-сўзлар тарқалгани ҳақида хабар қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари текшируви натижасида ушбу овозалар тасдиқланган.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 3 шахс эшакларни сўйиб, мол гўшти деб ошхоналарга сотгани учун ҳибсга олинганлар.