Ўзбекистон Эрон нефтини Хитойга транзит этмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31374
Ўзбекистон ташқи тижорат вазири дедики, "Мозор Шариф-Ҳирот" темир йўлини қурилиши Тошкент давлатининг транзит потенсиали ва савдо- иқтисодий айрибошлаш мезонини кўпайиши ҳамда Эрон нефтини Ўзбекистон ҳудудлари орқали Хитойга экспорт ва транзит қилиш шароитини яратиб беради.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 25, 2018 16:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Эрон
    Ўзбекистон Эрон

Ўзбекистон ташқи тижорат вазири дедики, "Мозор Шариф-Ҳирот" темир йўлини қурилиши Тошкент давлатининг транзит потенсиали ва савдо- иқтисодий айрибошлаш мезонини кўпайиши ҳамда Эрон нефтини Ўзбекистон ҳудудлари орқали Хитойга экспорт ва транзит қилиш шароитини яратиб беради.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи тижорат вазири Жамшид Ҳожиев  ушбу хабарни эълон этар экан, Афғонистон ҳудудларидаги ушбу темир йўлни қуриб битказилиши ва фойдаланишга топширилиши билан Ўзбекистон давлатининг экспорт ва транзит қилиш потенсиали ошиб, кейинги босқида ҳатоо Эрон нефтини Хитойга экспорт ва транзит қилиш имконити ҳам пайдо бўлади деб қўшимча қилди.

Унга кўра,  Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари  ушбу темир йўл коридорини қисқа муддат ичида қуриб битказишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон Ташқи тижорат вазири  Жамшид Ҳожиев шунингдек  айни ҳолда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон давлатларини  " Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой "темир йўли лойиҳасини амалга ошириш борасида келиша олишгани ва бу заминда фаоалият қилаётганини маълум этди.

Жамшид Ҳожиев ўз сўзларида  шу тартибда  " Хитой-Марказий Осиё-Қафқоз" ва " Хитой-Марказий Осиё-Афғонистон -Эрон" темир йўллари каби буюк лойиҳаларни ижро этш учун жиддий одимлар ташланаётганини таъкидлади.