Ўзбекистон Сенати Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилди
(last modified Sat, 31 Mar 2018 12:11:35 GMT )
март 31, 2018 17:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сенати Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилди
    Ўзбекистон Сенати Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилди

Олий Мажлиси Сенати Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги шартномани тасдиқлади.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги шартномани тасдиқлади.  

29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Дастлабки йиғилиш Олий Шунингдек, Сенат томонидан ялпи мажлис кун тартибига киритилган «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида», «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»,

«Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига тўққизинчи қўшимча баённомани  ратификация қилиш тўғрисида», «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини ратификация қилиш тўғрисида», «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари юзасидан қўмита хулосаларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди. 

Бундан ташқари, мажлисда қўмита ва унинг аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар, Сенат, Сенат кенгаши ва қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил этилди. ​

Ёрлиқ