Ўзбекистон ТИВида АҚШ Давлат департаменти делегацияси қабул қилинди
-
Ўзбекистон ТИВида
6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов Тошкент шаҳрида бўлиб турган АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашди
Давлат котибининг инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ренди Уилям Берри ушбу делегацияга бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун.уз сайти хабар берди.
АҚШ делегацияси ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Бош прокуратура, ички ишлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, адлия вазирликлари, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказмоқда.
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида батафсил сўз юритилди.