Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги виза тартиби анча енгиллашади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32100-Эрон_ва_Ўзбекистон_ўртасидаги_виза_тартиби_анча_енгиллашади
Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишидаги якуний қарорлар ва имзоланган ҳужжатларга биноан, 2018 йилнинг май ойидан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги виза тартиби анча енгиллашади. 
(last modified 2018-08-22T17:54:44+00:00 )
апрел 11, 2018 17:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги виза тартиби анча енгиллашади
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги виза тартиби анча енгиллашади

Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишидаги якуний қарорлар ва имзоланган ҳужжатларга биноан, 2018 йилнинг май ойидан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги виза тартиби анча енгиллашади. 

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари сешанба куни Теҳронда ушбу ҳужжатларга имзо чекаётган пайтда Ўзбекистоннинг Эронда савдо уйи очилишига ишора қилиб шундай айтдики, Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишида барча масалалар ва мавзулар кўриб чиқилди ва Эрон ислом жумҳурияти президентининг  келгусида Тошкентга сафар қилиши учун шароит яратилди. 

Эрон саноат, кон ва тижорат вазири Муҳаммад Шариатмадорий ҳам Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишида шундай айтдики, икки юрт масъулларининг ҳамкорлик қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишдаги саъй-ҳаракатлари Эрон ва Ўзбекистоннинг икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришдаги азму қарорининг қатъий эканлигини кўрсатмоқда. 

Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-йиғилишида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ҳам икки мамлакатнинг тарихий ва маданий ҳамкорликларига ишора қилиб шундай айтдики, Ўзбекистон Эронни ўзининг минтақадаги ишончли ҳамкори деб билади.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакатнинг транзит имкониятларидан фаол ва ўзаро манфаатли фойдаланишни таъминлаш масалалари тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг аввалги, 11-йиғилиши 2015 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.