Милиция муштумзўр ходимларини ҳимоя қилмоқчими?
(last modified Mon, 16 Apr 2018 17:13:36 GMT )
апрел 16, 2018 22:13 Asia/Tashkent
  • Милиция муштумзўр ходимларини ҳимоя қилмоқчими?

Ғаллаороллик Шуҳрат Замонов аёвсиз калтакланган, ҳаётига хавф соладиган жароҳатлар олгани боис Жиззах вилоят шифохонасида амалиётни бошидан ўтказган. Қариндошларининг хабар қилишича, Шуҳрат Замоновни 9 апрелдан 10 апрелга ўтар кечаси "Қўйтош" ва "Кўкбулоқ" участка нозирлари маст ҳолда калтаклаганлар.

1987 йилда туғилган ва фермер хўжалигида тракторчи бўлиб ишлайдиган Шуҳрат Замоновни Ғаллаоролдан Жиззах вилоят шифохонасига ётқизишга мажбур бўлганлар.

Шифохонанинг нейрохирургия бўлимида жарроҳлик амалиёти ўтказилган, Шуҳрат Замоновнинг бошидан 30 мл.дан ортиқроқ қотиб қолган қон олинган.

Ҳозир реанимация бўлимида даволанаётган Шуҳрат Замонов кўзи яхши кўрмаётганини айтмоқда.

Уни шафқатсиз дўппослаган икки участка нозири айбларини бўйниларига олиб тилхат ҳам ёзиб берганлар.

Шуҳрат Замонов укаси Дилшод Замоновнинг айтишича, 13 апрелда муштумзўр икки милиция ходими устидан шикоят аризаси ёзиб топширганлар.

Жиззах вилоят Ғаллаорол туман ИИБ ходими "участка нозирлари маст бўлмаганлар", деб айтмоқда.

"Иш вақтида ходимлар қандай қилиб маст бўлишлари мумкин?", дея савол беради ғаллаороллик ИИБ ходими.

Ғаллаорол туман прокуратураси Шуҳрат Замоновнинг калтаклангани юзасидан иш қўзғатган.

Ҳозир суриштирув ишлари амалга ошириляпти.

Ёрлиқ