Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Ўзбекистонга сафар қилади
апрел 21, 2018 10:08 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган. Президентларнинг Тошкентдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.
Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги "Улли ҳовли" ёдгорлиги, Хивадаги "Ичан қалъа" мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.