Эрон курашчилар жамоаси Ўзбекистонда бир олтин ва бир кумуш медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон президентининг буюк соврини кураш мусобақасида 3 та курашчиси билан қатнашган Эрон ислом жумҳуриятининг кураш бўйича жамоаси бир олтин ва бир кумуш медални касб этди.
Мазкур турнирнинг финал ўйинида эронилк курашчи Али Акбарий ўзбекистонлик рақиби устидан ғалаба озониб, олтин медални қўлга кириттди.
Эроннинг бошқа курашчиси Жаъфар Паҳлавоний ҳам финалда ўзбек курашчисидан мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга сазовор деб топилди.
Шахрисабзнинг "Ҳисор” марказий стадионида ўтказилаётган нуфузли турнирда дунёнинг 30 га яқин мамлакатдан уч юзга яқин курашчи ғолиблик учун беллашди. Мусобақа эркаклар ўртасида тўртта, аёллар ўртасида иккита вазн тоифасида ўтказилди.
Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.