Ўзбекистон ДХХ ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир»га алоқадор тўрт экстремистни ушлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32834
Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ҳаракатининг тўрт фаолини қўлга олди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
апрел 28, 2018 12:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ДХХ ходимлари
    Ўзбекистон ДХХ ходимлари

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ҳаракатининг тўрт фаолини қўлга олди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Дарё.уз сайтига кўра,  ушланганларнинг уч нафари 1999–2006 йиллар орасида ўғрилик туфайли қамоқда ўтирган.

Озодликка чиққач, улар диний-экстремистик ташкилот тарғиботига қўшилган. Кейинчалик улар радикал чақириқлар акс этган варақалар тарқатиш ҳамда интернетда экстремистик материаллар жойлаштираётгани қайд этилди.

Тўпланган материаллар асосида уларга нисбатан ЖКнинг 244-моддаси билан иш очилди.

Айни пайтда тергов тадбирлари давом этмоқда.