Тошкентда ота-онасини пичоқлаган шахс қўлга олинди
апрел 30, 2018 10:38 Asia/Tashkent
Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Спутник даҳасида яшовчи М.М., ота-онасини пичоқлаганликда айбланиб қамоққа олинди.
Расмий хабарда айтилишича, 37 ёшдаги бу шахс оилавий жанжал оқибатида отаси Б.М., нинг қорин қисмига ҳамда онаси К.М.,нинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Ота-она олган тан жароҳатлари натижасида касалхонага ётқизилган. М.М., эса қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ