Жаҳон банки Ўзбекистонга 940 миллион доллар ажратди
(last modified Sat, 19 May 2018 05:57:29 GMT )
май 19, 2018 10:57 Asia/Tashkent

Жаҳон банки Ўзбекистонда иқтисодий лойиҳаларни ижро этиш учун 940 миллион доллар ажратган.

Соф.уз сайтига кўра, куни кеча  Жаҳон банки ва Ўзбекистон умумий миқдори 940 миллион долларлик кредит шартномасини имзолашди. Бу келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким учрашув чоғида имзоланди.

17 май куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон  президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки раиси Жим Ёнг Ким учрашганида Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар масаласини муҳокама қилишди.

Бу учрашувда Жаҳон банки раиси Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланишни янги тўс олгани ва тез суръат билан давом этаётганини қўллаб қувватлаб,  Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг- қамровли иқтисодий ислоҳотлар мақташга сазовордир. Жаҳон банкининг гуруҳи ҳам  Ўзбекистондаги ривожланиш дастурлари учун молиявий кўмаклар ва ихтисослашган маслаҳатлашувларни давом эттириб,  Ўзбекистон халқи учун ёрқин келажакни яратиш жиҳатидаги Тошкент давлатининг саъй -ҳаракатларини қўллаб -қувватлайди деб эълон қилди.

Мазкур йиғилишда Жаҳон банки раиси Ёнг Ким шунингдек  Ўзбекистон тўғри иқтисодий йўналишда ҳаракат этмоқда  ва  иқтисод системасини ривожлантириб иқтисодий соҳаларига ҳам ислоҳотлар киритмоқда. Савдо- тижорат шароитини кучайтириши билан хусусий сектор ва иш жой яратиш тармоқларига сармоя киритишни янада кенгайтира олади деб қўшимча қилди.

 Айтиш керакки Шўролар иттифоқини парчаланиб кетишидан қарийб 3 даҳа ўтиб бориши билан Ўрта Осиё мамлакатлари  иқтисодий ривожланиш йўлида янги одимлар ташлашга бошлаган.

 Бу респбликаларнинг бундай ҳатти-ҳаракталари ва жиддий азм- иродалари Халқаро миқёсида ҳам ижобий баҳоланмоқда.

 Бундай ташаббусларнинг ёрқин мисолини буюк ипак йўли, минтақадаги энергетика лойиҳаларида яққол шоҳид бўламиз.

Бундай ижобий вазият эса Ўрта Осиё республикаларини  халқаро миқёсидаги муносиб шароитдан ўз манфаати ва иқтисод системасини ривожлантиришга фойдаланишига сабаб бўлмоқда.

Жаҳон банкини Ўзбекистондаги иқтисод соҳасини ривожлантиришни ҳимоя қилиши ҳам  бу мамлакат учун  тараққиёт йўлида Халқаро манбалардан фойдаланишига замин яратган. Зеро бундай шароитлар иқтисод соҳасидаги тез суръатдаги ривожланишга эга бўлмаган ҳамда зарурий инфратузилмалари муносиб даражада фаол бўлмаган Ўзбекистон учун катта аҳамиятга моликдир.

Бошқа томондан  ташқи молиявий ёрдамларнинг салбий томони ҳам бор.

Хорижий манбалар  халқаро валёта нархини ўзгаришига дучор бўлиши мумкин . Миллий валюта нархини камайганида  қарз олувчи мамлактанинг қарзлари янада ошишини эҳтимоли мавжуд.

Иқтисодий масалалар эксперти Питер Жексон хорижий манбалар хавф- хатари тўғрисида қуйидагича фикр билдиради:  ривожланиш ҳолидаги иқтисод системалар  иқтисодий  ўзгаришлар қаршисида катта  зарарга юзмаюз бўлишлари ҳам мумкин.

Миллий валёти  нархини камайиши бу мамлакатлар ташқи қарзини янада оширади.

Шу сабабдан  Ўзбекистон ҳам ташқи манбалардан қарз олиши билан  иқтисод системасини мустаҳкамлаш мақсадида  иқтисодий инфратузилмаларини ислоҳ этишга ҳаракат қилиши зарурлиги назарга ташланади. Иқтисодий инфратузилмаларини ислоҳ этилиши узоқ муддатда  ички манбалари ривожлданишига сабаб бўлиши мумкин.

Айтиш керакки  жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консултатив хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича янги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бу кредитлар Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа портфелини 2,8 миллиард долларга кўпайтирди. Бугунги кунда у транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва сув таъминоти лойиҳаларни ўз ичига олади.