Рамазоннинг 1 кунида 96 маст ҳайдовчи ушланди
2 июнда ўтказилган бир кунлик "Автопатруль" профилактик тадбири давомида Тошкент вилоятида 96 нафар маст ҳайдовчи ушланди. Уларнинг 47 нафари велосипедда бўлган. 59 ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқараётган фуқаролар тўхтатилиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. 90 дан ортиқ автомашина вилоят ҳудудидаги вақтинчалик жарима майдонларига қўйилган.
Бу ҳақда тадбирни ўтказган Тошкент вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига таяниб, ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.
Тадбирлар давомида 1500 дан зиёд қоидабузарлик аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари "Исломий туризм"ни йӯлга қӯймоқчи бӯлган мамлакат бу нуктага ҳам эътибор қаратиши керак, деган фикрни билдиришяпти.