Kun.uz нега очилмаяпти?
(last modified Wed, 27 Jun 2018 04:36:04 GMT )
июн 27, 2018 09:36 Asia/Tashkent
  • Kun.uz нега очилмаяпти?

22 июндан бери очилмаëтган Kun.uz сайти таҳририяти 25 июнь куни ўз Telegram ва Facebook саҳифасида расмий баëнот эълон қилиб¸ сайт дуч келаëтган муаммоларга изоҳ берди.

Мазкур баëнотда айтилишича¸ 25 июнь куни Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Kun.uz​, шунингдек айни муаммога дуч келаëтган Xabar.uz ва Qalampir.uz сайтлари раҳбарлари билан учрашган.

Kun.uz таҳририятига кўра¸ учрашувда Ахмедхаджаев юзага келган техник муаммоларни зудлик билан ҳал этишда вазирлик ваколати доирасида барча ёрдам кўрсатилишини билдирган.

“Учрашув чоғида интернет-нашрлари ва АКТ вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, электрон ОАВни қийнаб келаётган бошқа масалаларни ҳал этиш ҳақида ҳам сўз борди”¸ дейилади Kun.uz баëнотида жумладан.

“Техник носозлик” туфайли очилмай қолган Xabar.uz ва Qalampir.uz сайтлари .uz домендаги фаолиятини тиклаган бўлса-да¸ “сайтга кириш .uz домени орқали вақти-вақти билан чекланиши эҳтимолдан ҳоли эмас” деган асосда¸ ўз фаолиятини параллел равишда .com доменга ҳам кўчирганини эълон қилди.