101та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киришига рухсат берилди
Учинчи томонга авиачиптаси бўлган ҳолда, Ўзбекистондаги халқаро аэропортлардан бирида транзит-қатновни амалга ошираётган хорижий йўловчилар беш кунгача визасиз Ўзбекистонда ҳам қолиши мумкин
15 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар орқали учинчи томонга ташриф буюрмоқчи бўлган 101та давлат фуқаролари беш кунгача Ўзбекистонда қолиши мумкин. Бу ҳақда давлат раҳбари 4 июль куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади.
Маълум қилинишича, учинчи томонга авиачиптаси бўлган ҳолда, Ўзбекистондаги халқаро аэропортлардан бирида транзит-қатновни амалга ошираётган хорижий йўловчилар беш кунгача визасиз Ўзбекистонда ҳам қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат билан Ўзбекистонга кириш электрон визасини тақдим этиш тизими ҳам ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.