Ўзбекистонда Ислом молия институти ривожланиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси, Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодиётни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида, Исломий молия институтини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Ўтган қисқа муддат мобайнида ҳукумат халқаро пул алмашинуви тартибларини либерализация қилди, шунингдек қозоқ банклари учун субсидия олишда бир қанча енгилликлар яратилди, деб ёзади Reuters колумнисти Бернардо Визкаино. Янги ташкил этилаётган институт амалдаги қонунчиликда белгиланган нормалардан четга чиқиши расман айтилди.
“Ушбу ҳаракат исломий маҳсулот ва хизматларни кенг таништириш имкониятини яратиб беради. Шунинг билан, мамлакатда Исломий молия саноатини тизимли равишда ташкил этилиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг ёндашуви муваффақиятли бўлиши мумкин, чунки ҳукумат барча давлат органлари, хусусан, Молия вазилиги ва Давлат солиқ қўмитасида ҳам ушбу ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўймоқчи.
Таъкидлаш жоизки, булар МДҲ давлатлари эътиборидан четда қоляпти. Ислоҳотлар ташқи бозорни юритувчи органлар томонидан чуқур ўрганиб чиқилади”, дея ўз фикр билдирган Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирлиги маслаҳатчиси Ерлан Байдавлет.
Институт фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган мақсад Яқин Шарқ ва Жануби-ғарбий Осиёдан Марказий Осиёга кўз тиккан инвесторларни кенгроқ жалб этишдир. Шунингдек, ўзгаришлар мамлакатда молиявий саводхонликни оширишга хизмат қилади. Баъзи Исломий молия маҳсулотлари маҳаллий кредиторлар томонидан таклиф этилган, аммо таклиф этилаётган лойиҳалар уларни янада арзонлаштириши мумкин.
Маълумот учун, июль ойида маҳаллий банклар – Trastbank ва InFinBank хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан битим имзолашган.