ШОК!!! Ўзбекистонда энг кӯп тарқалган қийноқ турлари
(last modified Thu, 26 Jul 2018 05:16:01 GMT )
июл 26, 2018 10:16 Asia/Tashkent
  • ШОК!!!  Ўзбекистонда  энг кӯп тарқалган қийноқ турлари

Каримов зиндонларида жорий этилган ғайриинсоний қийноқлар бугун ҳам давом этмоқда

Жиззах вилоят судяси Ўткир Жумаев қийноқлар остида бўйнига туҳмат илиниб 6,5 йилга қамалган фуқарони суд залидан озод қилган. Fayzbog.uz сайтининг ёзишича, бу йигитга қарши гувоҳлик беришга мажбурланганларнинг орқасига дубинка тиқиб зўрланган.

Би-би-си Ўзбекистонда ҳуқуқ идоралари томонидан фуқароларга нисбатан қўлланиладиган қийноқ турларини бир жойга тўплашга ҳаракат қилди.

Ўзбекистон қамоқ ва ҳибсхоналарида қуйидаги қийноқлар кенг ёйилган.

1. Жинсий аъзоларни ишлатган ҳолда қийнаш

Аёлларни ечинтириб, эрининг кўз ўнгида зўрлаш. Аёлларнинг фаржига дубинка ва шампан шишасини тиқиш.

Эркакларнининг орқасига дубинка тиқиш. Бошқа эркаклар ёрдамида эркак кишини зўрлаш.

Эркакларнинг моякларига сув тўлдирилган баклашка осиш.

Жинсий олатни газета ёқиб куйдириш.

2. Тирноқлар остига игна санчиш

Тирноқлар остига игна санчиш кўпинча аёлларга қўлланилади. Қамоқдаги эркакларнинг эса тирноқлари айрим ҳолатларда суғириб олинади.

3. Дубинка воситасида қийнаш

Дубинка ёрдамида бошдан тортиб дуч келган жойга урилади. Тошкентда диний айбловлар билан айбланган Насиба Узоқова 2017 йил декабрда бошидан еган зарбалар туфайли, ҳамон бурнидан йиринг аралаш қон оқади. Дубинка билан товонларга урилади. Гоҳида Дубинка эркакларнинг орқасига тиқилади.

4. Гуруҳ бўлиб тепкилаш.

Тезкор ходимлар одатда бир киши бўлиб дўппосламайди. 4 дан 15 гача опер бир кишини дўппослайди. Бундай ҳолатда калтак еювчининг ёши ва жинси инобатга олинмайди.

5. Электрошок билан қийнаш

Электрошокер ёрдамида қийнаш сўнгги йилларда кенг ёйилмоқда. 4 метрлик масофадан қўллаш мумкин бўлган бу кучли электр энергияси одамни бир муддат фалаж қилади. Электрошокер зарби олган шахслар уч кун шифокор назоратида бўлиши тавсия қилинади.

6. Қайноқ сув билан қийнаш

2002 йили маҳкум Музаффар Авазов қайноқ сувга бўктириш оқибатида вафот этди. Авазовнинг тирноқлари ҳам суғуриб олинганди. Қайноқ сув билан қийнаш Мирзиёев даврида ҳам давом этмоқда. 2017 йилнинг ёзида Навойидаги қамоқхонада Алишер Абдужаббаров ва 4 маҳкум намоз ўқигани учун жинсий аъзолари қайноқ сув ёрдамида куйдирилган.

7. Қаҳратон совуқда сув билан қийнаш

Жаслиқда маҳкумларнинг устига қишнинг қаҳратон кунларида совуқ сув сепишган. Маҳкумлар хоналарнинг эшик ва деразаларини очиб ухлашга мажбурланган.

8. Противогаз билан қийнаш

Гувоҳ ёки гумондордан керакли кўрсатма олиш учун унинг бошига противогоз кийдиралади. Сўнг ҳаво кирадиган жой беркитилади. Нафас ололмай қийналаётган тутқин, исталган қоғозга қўл қўйиб беради.

9. Аёлларни ечинтириш

Сўнгги вақтларда оперлар аёлларни зўрлаш ўрнига уларни ечинтириб видеога олиб қўрқитиш билан чекланмоқда. Ечинтирилган аёл ёки унинг яқинлари қўрққанидан исталган айбни бўйнига олишга тайёр бўлади.

10. Уйқу бермаслик

Ўзларига керакли кўрсатмани олиш учун оперлар гумонланувчига ҳафталаб уйқу бермайди. Навоий шаҳар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланган Ҳасан Арзиев 2017 йилнинг май ойида 2 ҳафтадан ортиқ ухламаган. Гувоҳлардан бирининг махсус прокурор Раҳим Махамовга берган кўрсатмасида айтишича, Ҳасан Арзиевни жами 18 кун ухлатишмаган.

11. Руҳий босим

Хотинингни зўрлаймиз, болангни зўрлаймиз, 70 яшар онангни зўрлаймиз каби руҳий босимлар кўрсатма олишнинг илк босқичи эканлигини айтилади. Бу каби таҳдидларга чидаган тутқунларга кейинги босқичда юқорида саналган қийноқлар қўлланиши мумкин.

Ўзбекистон қийноқларни тақиқловчи бир неча қонун ва фармонлар қабул қилган. Бироқ қийноқ ва таҳқирлашлар ҳамон тўхтамаган.

Қийноқ усуллари гувоҳларнинг сўзлари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонга оид ҳисоботларидан олинди.