Осиё ўйинлари—2018. Садриддин Сайматов Ўзбекистонга навбатдаги бронза медалини тақдим этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37262-Осиё_ўйинлари_2018._Садриддин_Сайматов_Ўзбекистонга_навбатдаги_бронза_медалини_тақдим_этди
Бугун, 26 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
(last modified 2018-08-26T07:49:44+00:00 )
август 26, 2018 12:49 Asia/Tashkent
  • Осиё ўйинлари—2018. Садриддин Сайматов Ўзбекистонга навбатдаги бронза медалини тақдим этди
    Осиё ўйинлари—2018. Садриддин Сайматов Ўзбекистонга навбатдаги бронза медалини тақдим этди

Бугун, 26 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон каратэ жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Садриддин Сайматов Осиё ўйинлари бронза медали совриндорига айланди.

Бронза учун баҳсда у вьетнамлик Нгуэн ван Ҳаига қарши татамига чиқиб, 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна битта медал қўшиб қўйди.

Сайматов нимчорак финалда қозоғистонлик Дархон Ассадиловни, чорак финалда саудия арабистонилик Султон Жамал Алзаҳронийни мағлуб этганди. Аммо у ярим финалда эронлик тажрибали спортчи Амир Маҳдизодага 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бугунги баҳсларда ўзбекистонлик яна икки каратэчи иштирок этади. Дастлаб -61 кг вазн тоифасида Барно Мирзаева қирғизистонлик Кимбат Тойтоновага қарши татамига чиқса, -67 кг вазн тоифасида Иқболжон Узоқов саудия арабистонилик Фаҳад Алхатами билан куч синашади.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 24тага етди - 5 олтин, 10 кумуш ва 9 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.