Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Афғонистон президенти учрашди
Афғонистон минтақа мамлакатларининг Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун амалий ҳаракатларини агар ушбу мамлакат давлати ва халқи билан мувофиқлашган ҳолда амалга ошса ижобий қарши олади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Афғонистон президенти Кобулда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш йўлларини ва терроризмга қарши кураш олиб бориш ҳамда Афғонистонда сулҳ музокараси ҳақида суҳбат ўтказди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти матбуот идораси душанба куни ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Афғонистон президенти Муҳаммад ашраф Ғани ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу учрашувда, иқтисодий қўшма лойиҳалар бўйича эришилган меморандумларнинг ижро этилиши ҳақида келишиб олишди.
Ашраф Ғани ушбу учрашувда шундай айтдики, Афғонистон минтақа мамлакатларининг Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун амалий ҳаракатларини агар ушбу мамлакат давлати ва халқи билан мувофиқлашган ҳолда амалга ошса ижобий қарши олади.
Шунингдек, Афғонистон президенти Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги қўшма делегациялардан икки юрт ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликлар бўйича ҳужжатларни имзолаш учун тайёрлашларини сўради.