Бошқа давлат фуқаролигини олган ўзбекистонликларга доимий проспискага рухсат берилди
(last modified Sun, 02 Sep 2018 14:37:56 GMT )
сентябр 02, 2018 19:37 Asia/Tashkent
  • просписка
    просписка

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистонда туғилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида доимий прописка қилинади. Республика Адлия вазирлиги блогида шу ҳақда хабар берилади.

Фарғона.ру сайтига кўра, ҳужжатга асосан, хусусий мулк сифатида турар-жой сотиб олган чет эл фуқаролари, давлат идораларига ишга таклиф қилинган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари ҳам прописка қилинади. Қарорда тилга олинган бошқа тоифадаги фуқаролар аввали ҳам бу каби ҳуқуққа эга эдилар. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш лозим: мазкур қарор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча ҳудудларига таалуқлидир.

Пойтахтдан пропискадан ўтиш 2012 йилги ҳукумат қарорига кўра амалга оширилади ва унга мувофиқ хусусий мулкка эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, давлат идораларига ишга таклиф этилган юқори малакали мутахассислар ва уларнинг яқин оила аъзолари доимий прописка қилинади.