Ўзбекистон ва Миср 480 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзолади
(last modified Sun, 09 Sep 2018 14:28:12 GMT )
сентябр 09, 2018 19:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Миср
    Ўзбекистон ва Миср

Ўзбекистон ва Миср Ўзбекистон-Миср бизнес форуми ҳамда Тошкентдаги кооперацион биржанинг якунлари бўйича умумий қиймати 470 миллион доллар бўлган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзолади.

Кун.уз сайтигаькўра, тадбирлар Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил Ас-Сисийнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Иштирокчилар сайёҳлик, фармацевтика, электротехника, ноёб металлар қазиб олиш, мева-сабзавотчилик ва логистика марказларини яратиш каби ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказди.

Ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати маълумотларига кўра, Миср банклари билан 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимлари имзоланган. 

Шунингдек, пахта толаси ва мис қувурларини етказиб бериш учун 13 млн доллар қийматидаги экспорт шартномалари имзоланди.