Ўзбекистон президенти Эрон давлати ва халқига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Аҳвоз шаҳрида содир этилган терактда ўнлаб эронликларни шаҳид бўлгани муносабати билан Исломий жумҳурият президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактубида жумладан қуйидагича келтирилган: Муҳтарам президент! Эроннинг Хузистон провинцияси Аҳвоз шаҳридаги ҳарбий парад чоғида амалга оширилган ушбу машъум ҳодиса ва террорчилик ҳужумда ўнлаб бегуноҳ инсонларни қурбон бўлгани ва бир гуруҳ фуқароларни жароҳат олганидан чуқур қайғудамиз, ҳамда уларнинг яқинлари ва бутун Эрон халқига тасаллият изҳор этамиз.
Ўзбекистон давлати ушбу ёвузлик, ваҳшиёна ва террорчилик ҳужумни кескин қоралаб, бундай ёвуз ва террорчилик ҳаракатларга қарши халқаро арсасида кенг-қамровли ҳамкорликларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидламоқда.
Ушбу мусибатли лаҳзаларда сиз муҳтарам президент ва Эрон халқига ҳамдарлик билдираман.
Бизнинг ҳамдардлик сўзларимизни қурбон бўлган шахслар аҳли оилаларига етказишингизни сўрайман.
Худованди муттаол даргоҳидан қурбон бўлган шахслар яқинларига сабри жамил ато этишини сўрайман.