Ҳиндистон ва Ўзбекистон Афғонистонда тинчликни барқарорлаш учун ҳамкорлик қилишади
(last modified Tue, 02 Oct 2018 12:15:50 GMT )
октябр 02, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Ўзбекистон Афғонистонда тинчликни барқарорлаш учун ҳамкорлик қилишади

Ҳиндистон Марказий Осиёда ўз мавқейини мустаҳкамлаш ва Хитой нуфузини камайтириш учун Афғонистонда субот яратиш бобида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, душанба куни  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Афғонистонда тинчликни барқарорлаш учун ҳамкорлик қилиш тўғрисида Янги Деҳлида келишувга эришишди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқот қилганидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида журналистларга деди: "Ҳиндистон ва Ўзбекистон мамлакатлари  тинч ва хавфсиз бўлган ташқи  муҳитни хоҳлашади. Минтақа тинчлиги ва суботини ҳимоялашда амалга ошираётган Ўзбекистон ҳаракатларидан миннатдормиз. Ҳиндистон ва Ўзбекистон демократик, тинч, хавфсиз ва тараққиётга  юз тутган  Афғонистонни хоҳлашади.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон  инфратузилмаларининг ривожлантириш  учун 200 миллион долларлик кредит ажратишини ҳам эълон қилди.

Айтиш лозимки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттириди.. Музокарада савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинган. 

Янги Деҳлида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган ҳужжатларни ўзаро алмашиш маросими бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди. Ташриф доирасида илмий-техник ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, фармацевтика, космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва бошқа соҳаларга доир 20та ҳужжат имзоланди. Шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарот штати, Самарқанд шаҳри ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисида битимлар имзоланган. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олингани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь - 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Давлат раҳбари дастлаб Агра шаҳрига ташшриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси аэропортда тантанали кутиб олинган. Президент бу ерда рафиқаси билан бирга жаҳонга машҳур Тож маҳал обидасини бориб кўрди.

Шу ўринда айтиш лозимки, Шўролар Иттифоқи парчаланганидан кейин, хусусан 2001 йилнниг 11 сентябрь ҳодисасидан сўнг  Марказий Осиё минтақаси стратегик ва хос жуғрофик мавқега эга бўлгани боис жаҳон миқёсида айрим мамлакатлар учун рақобатлар майдонига айланди. 

Мазкур тинч ва муҳим бўлган минтақада нуфуз топиш учун ҳаракат қилаётган мамлакатлар мисолида Россия, Америка, Ҳинд, Хитой, Саудия Арабистони, БАА, Туркия Сионистик режим ва Европанинг айрим давлатларини айтиш мумкин.