Ўзбекистонда қандай пуллар муомалага яроқсиз ҳисобланади?
(last modified Wed, 03 Oct 2018 14:21:23 GMT )
октябр 03, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда қандай пуллар муомалага яроқсиз ҳисобланади?
    Ўзбекистонда қандай пуллар муомалага яроқсиз ҳисобланади?

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали Ўзбекистонда муомалага яроқсиз ҳисобланадиган купюралар таснифига аниқлик киритди.

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:

Бўлакларга ажратилган, жумладан, ёпиштирилган бўлса;

Дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

Ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

Қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

Банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

Муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;

Банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;

Банкнота геометрик ўлчамининг 3 мм га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;

Банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

Ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

Ёрлиқ