Диққат! Одам савдоси жинояти фош қилинди
октябр 04, 2018 11:04 Asia/Tashkent
Тошкент аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан алдов йўли билан Туркияга олиб кетилаётган аёл тўхтатиб қолинди.
Дарё.уз сайтига кўра, Истанбулга парвоз қилаётган йўловчилар орасидаги фуқаро Х.Н.нинг ўзини тутиши ва безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Шундан сўнг ушбу аёл билан бўлиб ўтган суҳбат давомида жиноятнинг олди олинди.
Ушбу шахс алдов ва қўрқитиш йўли билан республика ҳудудидан чет элга ишлаш баҳонасида олиб чиқиб кетилаётган пайтида аэропорт автотураргоҳида тўхтатиб қолинди. Маълум бўлишича, Д.Г. ҳамда Ў.С.исмли шахслар ушбу аёлни Туркияда ноқонуний фаолият билан шуғулланишга мажбурлашни режалаштирган экан.
Ёрлиқ